Nabaviy tarbiya

"Nabaviy tarbiya" nomli maxsulot haqida:

Nabaviy tarbiya maxsuloti rasmi

Ушбу китоб кичик-кичик мақолалардан ташкил топган. Ҳар бири бирор ҳадис ёки набавий воқеага асосланган. Улардан чиқарилган гўзал хулосалар эса, ўқувчи кўнглига илоҳий жило беради. Масалан, Бадр жангида иштирок этганларнинг гунохлари афв этилганини, ҳатто кейинчалик ҳам Расулимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳотиб ибн Абу Балтаъа розияллоҳу анҳунинг қилмишини кечирганларини ҳаммамиз яхши биламиз. Аммо ҳозир ҳам атрофимизда «бадр» иштирокчилари борлигини, битта айби учун уларнинг «бадр»да қатнашганлик фазилатини унутиб юбораётганимизни ҳам биляпмизми? Албатта, бу гаплар ҳайратланарли. Аммо китобдаги «Бадр» номли мақолани ўқинг, ана унда ҳайратингиз ичингизга сиғмаслиги аниқ! Аслида, китобдаги ҳар бир мақола чексиз ҳайрат ўчоғи. Ўқинг, кўнглингиз жило топсин!

Narxi: 137000

Buyurtma berish: