Saodat Asri Qissalari

"Saodat Asri Qissalari" nomli maxsulot haqida:

Saodat Asri Qissalari maxsuloti rasmi

Саодат йўлининг энг улуғ ва энг сўнгги раҳбари, Оллоҳ таолонинг энг севгили кули ва элчиси ҳазрати Мухаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам (с.а.в.) жанобларииинг гўзал, баркамол, ўрнакли ҳаётларини бутун борлиғича айнан тасвирлаш, асҳобининг унга нисбатан муҳаббатини, вафодорлик туйғуларини мукаммал кўрсатиш, душманларининг кин ва ҳасадга тўла хатти-ҳаракатларини тўласича ифодалаб бериш, фикримизча, ҳеч бир инсоннинг қўлидан келмайди. Масалан, Абу Бакр ҳазратларининг Жаноби Расулуллоҳга (с.а.в.) бўлган меҳр-муҳаббати, Абу Жаҳлдаги кин ва ҳасад уммон каби чексиз-чегарасиздир. Ҳозирга қадар айтилган ганлар ҳам, айтилажак гаплар хам шу уммондан бир неча қатрадир, холос. Юз йилларча давом этган туссиз, масъулиятсиз ҳаёт, бу ҳаёт ичидаги яхши-ёмон, ибрат олиш мумкин бўлган эъгақод, ахлоқ, одат ва анъаналар... ундан кейин илоҳий амр хилпиратган Тавҳид санжоғи ва ҳақ билан ботил орасида юзага келган буюк кураш... Қўлингиздаги китоб Сарвари анбиё жанобларинииг (с.а.в.) туғилишдан то ўлимларига қадар кечган ҳаётларини акс эттиради. Ундан кейинги — нубувват ва рисолат вазифасини олгандан то Парвардигорига қовушгунларига кадар ўтган вақт «Саодат даври» дейилади.

Narxi: 297000

Buyurtma berish: